МУСТАҚИЛЛИК ТАРАҚҚИЁТ ТИМСОЛИ

Мустакиллик                 Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида ташкил этилган “Маънавият соати” да мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик тараққиёт йўли хусусида сўз юритилди.

Тадбирда иштирок этган Самарқанд давлат унверситети профессори Фарход Набиев, асрларга татиган йиллардаги иқтисодий юксалиш, кенг кўламли бунёдкорлик, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни хусусида муфассал тўхталди. “Ким эдигу, ким бўлдик” мавзуида иштирокчиларнинг эркин фикрлари, ёш авлод тарбияси йўлида амалга ошириб келинаётган  улкан ишларга шарҳ берилди.

Тадбирда  бирлашма кенгаши раиси Махмуд Бобоёров истиқлол боис мамлакатимизда ишловчилар ҳақ –ҳуқуқларини ҳимоялашда халқаро конвенцияларга амал қилишдаги ташаббуслар ва унинг эътирофи хусусида сўз юритди.

Матбуот хизмати

Print Friendly, PDF & Email