Самарқанд туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мажлислар залида 2016 йил 09 декабр куни тармоқ касаба уюшмалари Самарқанд туман кенгашларига қарашли бошланғич ташкилотларининг касаба уюшма (ташкилотчи) қўмитаси раислари, фаоллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири У.Каримов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман кенгаши раиси Б.Халияров, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман кенгаши раиси И.Норқуловлар иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни касаба уюшмалари тизимида амалга киритиш, қонундаги янгиликлар, унинг аҳамияти ва афзалликлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Учрашув савол – жавоб, эркин фикрлашув, мулоҳаза ва мушоҳадаларини ўртоқлашиш руҳида ўтди.