
2017йил 24 феврал куни Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республикаси кенгашига қарашли бошланғич ташкилотлари касаба уюшмаси қўмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни тарғиботига оид семинар ўтказилди.
Тадбирда Республика кенгаши раиси О.Турғунов, меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси Д.Хошимовалар иштирок этишди.
Семинар иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги янгиликлар, соҳада ишларни тизимли ташкил этиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларни олдини олиш, меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратишда касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назоратини янада кўчайтириш борасида батафсил тушунтиришлар берилди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири У.Каримов