КУЧЛИЛАРГА ОМАД КУЛИБ БОҚАДИ

Соғлом турмуш тарзи асоси – жисмоний баркамоллик саналади. Касаба уюшмалари томонидан  меҳнаткашларни оммавий спорт турларига жалб этиши орқали улар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида бир қатор спорт мусобақалари ўтказилиб келиномоқда, корхона, ташкилот ва муассасаларда “Старт” олган “Спорт саломатлик гарови” спартакиадаси ҳал қилувчи паллага кирди.

Мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичларида 4500 нафарга яқин  ходимлар иштирок этишди, Саломатликка хизмат қилувчи спорт тадбирлари иштирокчиларининг кўпроғини хотин-қизлар ташкил этади. Энг муҳими ходимлар жисмоний комиллик ўзларига боғлиқ эканлигини тобора чуқурироқ англаб етишаётир.

Самарқанд Давлат Университети спорт залида ва Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби спорт залида мусобақаларнинг туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 250 нафарга яқин меҳнаткашлар жамланишди. Тантанали тадбирни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Махмуд Бобоёров кириш сўзи билан  очиб берди шундан сўнг жамоалар таркиби тур мусобақаларига киришади.

Шахмат муобақаларини таълим фан ва маданият ходимлари Самарқанд шаҳар  кенгаши вакили Сервер Усейниов билан Нурободлик Юнус Исмоиловлар жуфтлиги бошлаб берди.

Мусобақанинг мазкур тури қизғин ва муросасиз бахсларга бой бўлди. Эркаклар ва аёллар жамоалари ақл чархлаш машқларида ўз маҳоратларини намойиш этишди. Дона суриш бахсларида махорат иш берди албатта. Мусобақанинг мазкур турида Иштихон туманидан Холмўмин Турсунов барча рақибларини доғда қолдириб учрашув ғолиблигини қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар Каттақўрғонлик Абдунаби Мамадиёров, Нурободлик Юнус Исмоиловга насиб этди. Шашка бўйича бўлган беллашувда аёллар ўртасида, мазкур тур мусобақаларида Тайлоқ туманидан Дилором Хасанованинг қўли барчадан баланд келди.

Чаққонлик, эпчиллик, ўзига хос финтларга бой бахс “Стол тенниси” атрофидаги мусобақаларда яққол ифодасини топди. Таъкидлаш жоиз, мазкур тур кундан кунга оммалашиб бораётгани, жойларда унга етарлича шарт–шароит яратиб берилаётгани бахсларда кўриниб турди. Спортнинг бу тури бўйича эркалар ўртасида Пастдарғом туманидан Жахонгир Исмоилов, аёллар ўртасида Тайлоқлик Хувайдо Хамроқулова эътирозга ўрин қолдирмади.

Оммалашиб бораётган спортнинг бадминтон тури бўйича ҳам ҳаваскор спортчилар чиқишларини эътироф этиш даркор. Ана шу бахсларда асосан таълим тизими ходимлари ўз маҳоратларини намойиш этишди. спортнинг бу турида чапдаслик талаб этади. Шуғулланиш орқали махоратини оширган Самарқанд шаҳридан Мухиддин Негматов  мусобақа ғолиблигини қўлга кириди. Мазкур турда Оқдарёлик Чарос Пардаева рақибларидан устун келди.

Энг чиройли айни пайтда мухлисларга манзур бўлган бахслардан бири бу валейбол бўйича бўлиб ўтган бахслар бўлди десак хато қилмаган бўламиз. Самарқанд давлат унверситети спорт мажмуасида ўн олтита аёллар жамоалари бахс бойлашди. волейбол бўйича Иштихон туман ташкилотларида хизмат қилаётган аёллар жамоаси биринчи ўринни эгаллашди.

Самарқандда бўлиб ўтган “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида бўлиб ўтган мусобақа ғолиблари ва “Энг ёш иштирокчи”, “Энг маҳоратли ҳаваскор спортчи”, “Ғалабага бўлган иштиёқи учун” номинациялар бўйича иштирокчилар касаба уюшмалари қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди

Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email