Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди. Мавзу юзасидан бирлашма кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров маъруза қилди.
Эътироф этиш даркор, ўтган даврда фуқароларимизнинг манфаатлари, турмуш ва ҳаёт ташвишлари, ўйи – фикирлари билан яқиндан танишиш, кундалик муаммоларни ҳал этишда муҳим қадамлар ташланди. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да жамоат ташкилотлари томонидан маҳаллалар ва хонадонларда мулоқотлар ўтказилиб, суҳбатларда юзага чиққан ҳаётий муаммоларнинг аксарияти ўз ўрнида ечим топди. Йил дастури моҳиятига кўра кам таъминланган, кўп болали оилалар, кексалар ва ногиронлар, боқувчисини йўқотганларни ижтимоий муҳофазалаш янги босқичга кўтарилди. Ўтган даврда касаба уюшмалари томонидан ижтимоий муҳофазага мухтож деб топилган чекка ҳудуларда яшовчи 6 нафар кам таъминланган оилалар, 2 нафар тиббиёт, 1 нафар таълим ва 6 нафар кекса ёшдаги кишилар мамлакатимиздаги сиҳатгоҳларда бепул дам олдирилди. Фарзанд кўрмаган 4 нафар ёш оила вакиллари “Умид гулшани” сиҳатгоҳида соғломлаштирилди.
Меҳнаткашларни спортга жалб этган ҳолда соғломлаштиришга эътибор қаратилди. Жумладан, “Спорт саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган спартакиадасининг шаҳар ва туман босқичларида меҳнаткашларнинг 4793 нафари иштирок этишди. Дастурга мувофиқ 83 нафар пенсия ёшидаги кексаларга пенсияга чиқишидан олдин 24,8 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам, 357 нафар ишламайдиган пенсионерлар, собиқ ходимларга 61,6 миллион сўм миқдорида кўмак кўрсатилиб 63 нафар кишининг юбилей саналари ўтказилди. Дастурда белгиланган тадбиргаларга мувофиқ, ишловчи ёш болали аёлларнинг иш соатлари қисқартирилиб, турли сохаларда жамиятимизга фидоийлиги билан фойда келтираётган 1426 нафар ходимлар рағбатлантирилди.
Ходимлар меҳнатини муҳофазалаш, ҳуқуқий сохада хизмат кўрсатиш, спорт тадбирларига жалб этиш, ички туризм йўналишида саёҳатлар ташкил этиш, маънавий – интелектуал жиҳатдан билимларини мустаҳкамлаш каби вазифаларни уддалашга эътибор қаратилди. Таъкидлаш ўринли, касаба уюшма маблағларидан оқилона фойдаланишда изчиллик сари интилинмоқда.
Раёсат йиғилиши кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бирлашма кенгаши матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: