МАҲОРАТ СИНОВ

   

  Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.Танловнинг илк босқичларида ҳамкасбларидан ҳар жиҳатдан устунлигини намаён этган 30 та бошланғич ташкилотлар ўз фаолиятларидаги устунликни амалда исботлашга интилишди. Ўз фаолиятини наъмунали тарзда ташкил этган Жомбой туманидаги  6 умумтаълим мактаби (етакчи Мохира Пардабоева), Пайариқ туманидаги 79 умумтаълим мактаби бошланғич касаба уюшма ташкилоти ( етакчи Сафар Шоғдаров) лар “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” танлови ғолиблигини қўлга киритишди. Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратдик, дейди таълим,фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Ифтихор Рахимов. Қатнашчиларга махсус соврин билан биргаликда мамлакатимизда кейинги йилларда чоп этилган бадий адабиётлар туҳфа этилди.

Бирлашма кенгаши матбуот хизмати.

Print Friendly, PDF & Email