
Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган Форуми ва иштирокчиларнинг даваткор мурожаати Самарқанд вилоят ташкилотларида ҳам қизғин ўқиб – ўрганилмоқда. Пастдарғом туманидаги Автомобил ва йўллар касб – ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбирда 90 нафарга яқин касаба уюшма аъзолари иштирок этишди. Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Сирожиддин Иззатуллаев, жамоат ташкилоти тарихида ўзига хос саҳифа очиб бераётган анжуман ва унда белгилаб олинган устувор вазифалар хусусида сўз юритди.
-Президентимиз ташаббус билан ишлаб чиқилган 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз истиқболини белгилашда маёқ вазифасини ўтайди , – деди ўз сўзида Сирожиддин Иззатуллаев. – Юксак марраларни кўзлаган диёримизда меҳнаткашга бақамти, елкадош бўлган касаба уюшмалари бугун ҳар қачонгидан ҳам фаол, ҳушёр ва ташаббускор бўлмоғи зарур. Форумда зиммамизга устувор вазифалар белгилаб олдик. Эндиликда ҳар жабҳада шахсий ташаббусимизни кўрсатмоғимиз, халқимиз, меҳнаткашлар ижтимоий иқтисодий ҳимоясини ишончли ташкил этмоғимиз талаб этилади. Форумда таъкидланганидек, бизнинг жамоатчилик назоратимиз ҳар жабҳада янада қаътий, изчил ва албатта ҳаққоний бўлиши керак.
Коллеж бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси Назира Санақулова матбуотда эълон қилинган Форум иштирокчиларининг барча касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатини ўқиб эшиттирди. Ўзбекистон Касаба уюшмаларининг бу ташаббуси бошланғич касаба уюшма ташкилоти аъзолари томонидан қизғин маъқулланди.
Бахриддин Тошматов, коллеж ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма ташкилоти аъзоси:
– Касаба уюшмага аъзо бўлишнинг ўзи бир масъулият. Жамоат ташкилотлари орасида кўламли вазифаларни адо этиб келаётган касаба уюшмалари меҳнаткашларни ҳар жиҳатдан ишончли ҳимоясини таъминламоқда. Гапнинг очиғини айтганда меҳнатимизни, соғлигимизни, хақ – ҳуқуқимизни кафолатлаб келаётган беминнат кўмакчи.
Шу ташкилотнинг бир вакили сифатида мурожаатдан тегишли хулосалар чиқариб олдим. Қолаверса шу юрт фарзанди сифатида мамлакатимизда қабул қилинган Ҳаркатлар стратегиясини амалга оширишда ўзимни дахилдор деб ҳисоблайман. Биз педагоглар ўсиб – улғайиб келаётган ёш авлод тарбияси йўлида бой ҳаётий тажрибамизни, билим ва салоҳиятимизни ишга солиб юрт учун фидоий кадрлар тарбиялашга янада астойдил киришамиз.
Саъдулла Рустамов, коллеж ўқитувчиси, бошланғич касаба уюшма ташкилоти аъзоси:
-“Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ўтказилган Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Биз 6 миллион 300 минг нафардан ортиқ жипислашган катта кучмиз. Мурожаатда таъкидланганидек, мамлакатимизнинг турли ҳудудлари ва тармоқларида фидокорлик кўрсатаяпмиз. Ўз меҳнатимиз, ҳаракатимиз, керак бўлса фидоийлигимиз билан “Ҳарактлар стратегияси” ни қўллаб – қувватласак жаннатмакон юртимиз бунданда гуллаб – яшнайди.
Мамлакатимиз тараққиётида янги босқични бошлаб берган ҳаётбахш дастур бизнинг ва фарзандларимизнинг келажагини белгилаб беришини англаб турибмиз. Халқимизда куч бирликда, дея бежизга айтмайди. Биз ҳамиша сергак, огоҳ ва ҳушёр бўлмоғимиз зарур. Фарзандларимиз бизнинг ҳатти – ҳаракатларимиздан ибрат олади. Ватан учун қўлни – қўлга бериб бирлашайлик.
Йиғилиш иштирокчилари касаба уюшма ташаббусини маъқуллаб, бундан кейинги фаолиятда туб бурилишлар ясашга келишиб олдилар.
Бирлашма кенгаши матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: