
2017 йилнинг 4 август куни Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимидаги АТБ “Агробанк” бошланғич касаба уюшма ташкилотида “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Форуми якунларига бағишланган амалий семинари ўтказилди.
Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Н.Б.Ражабов Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги ўтказилган Форуми якунлари тўғрисидаги маърузасида 2017 йил 16 июнда бўлиб ўтган анжуман юзасидан батафсил ва таҳилий маълумот берди.
Семинар ишида шунингдек, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ташкилий ишлар бўлим мудири О.Козимовнинг “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлар бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни оширишда Кўмаклашиш дастури”ни бажариш юзасидан касаба уюшмалари олдида турган вазифалар тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Семинар якунида АТБ “Агробанк” бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раиси С.Мирзахаджаев барча иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги ўтказилган Форуми иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаати” ўқиб эшиттирилди.
Музокараларда сўзга чиққан Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тафтиш комиссияси раиси Р.Суюнов ва банк ходимлари З.Рахмонов, Ш.Сатторов, Ш.Элчиев ва бошқалар Форум иштирокчиларининг “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаати”ни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини, унинг ҳар бир бандига сидқидилдан амал қилишларини ва шу билан биргаликда банкнинг вилоят худудидаги барча филиалларида мана шундай амалий семинарлар ўтказилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлашди.
Куннинг иккинчи ярмида АТБ “Ўзсаноатқурилиш банки” Самарқанд Минтақавий филиалида ҳам шу мавзудаги амалий семинар бўлиб ўтди. Семинар дастури асосида сўзга чиққанлар, Давлат муассасалари жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ғ.Ҳ.Рустамов, тармоқ касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Ф.А.Қиличева ҳамда Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг ташкилий ишлар бўлим мудири О.Козимовлар иштирокчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остидаги ўтказилган Форуми якунлари тўғрисидаги маърузасида 2017 йил 16 июнда бўлиб ўтган анжуман юзасидан батафсил ва таҳилий маълумотлар бердилар.
Семинар якунида Форумнинг “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устивор йўналишлар” секцияси иштирокчиси, Ўзсаноатқурилиш банк АТБ Сам.минтақавий филиали бошланғич касаба уюшма қумитаси раиси муассаса Хавфсизлик бўлим бошлиғи О.Эгамовнинг ўзи иштирок этган секция фаолияти ва Форумнинг ялпи йиғилишида муҳокама этилган масалалар моҳияти ҳамда Форум якунлари асосида Республика касаба уюшма аъзолари олдида қўйилган вазифалар ҳақидаги батафси ва таҳлилий маърузаси тингланди.
Бўлиб ўтган амалий семинарларда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожаати ва “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда Кўмаклашиш дастури” муассаса касаба уюшма аъзолари томонидан дастур-амал сифатида қабул қилинши тўғрисида қарор қилинди.
Шунингдек, банкларнинг барча туман, шаҳарларидаги филиалларида жорий йилнинг 15 августига Форумда қабул қилинган ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда касаба уюшмалари ташкилотлари ва уларнинг аъзолари иштирокини таъминлашга бағишланган амалий семинарлар ўтказилишига, амалга оширилаётган ишларни телевидение, газеталар саҳифалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда мунтазам ёритиб борилишига келишиб олинди.Ўтказилган семинарларда 148 нафар касаба уюшмалари аъзолари иштирок этишди.
Вилоятнинг туман-шаҳарларида амалий семинарлар ўтказилиши давом этмоқда.
Бирлашма кенгаши матбуот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: