
2018 йил 12 январ куни Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг кичик мажлислар залида, Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич ташкилотларнинг касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ёш мутаҳассислари ва касаба уюшма фаоллари иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни тизимли ташкил этишда жамоатчилик назоратини олиб бориш долзарб масалалардан биридир” мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.
Семинарда агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Н.Ражабов, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги хизмати бўлими етакчи мутахассиси М.Саттаров, Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Р.Валиевлар Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ва қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар амалда қўлланилиши юзасидан батафсил тушунчалар беришди.
Маълумки, муносиб меҳнат шароитлари яратиш учун асос бўлган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, ижрога қаратилмоқда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишда касаба уюшмалари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши муносабати билан касаба уюшмаларининг ҳуқуқлари кенгайиб, мазкур масаланинг янада долзарблиги оширилди.
Меҳнат муҳофазаси йўналишида ишларнинг такомиллашиб бораётганлиги, қонунчиликнинг мустаҳкамланлиги боис меҳнат муҳофазасига муносабат ҳам ўзгарди. Ана шундан келиб чиқиб касаба уюшмалари томонидан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови”нинг вилоят 1-босқичини ўтказиш юзасидан 4 та номинация бўйича кўрик-танлов ташкил этилди.
Кўрик-танлов ғолиблари касаба уюшмаларининг Диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдиранади.
Семинарда танловнинг ташкилий- тайёгарлик жараёнлари, унда иштирок этиш йўл йўриқлари хусусида сўз юритилди.
Жараён ўзаро фикр-мулоҳазалар, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
М.Саттаров
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: