ЯНГИ АВЛОД ХАВФСИЗЛИГИ ВА САЛОМАТЛИГИ

Ургут туманидаги “Чорчинор” болалар соғломлаштириш оромгохида 12-июнь “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”га бағишланган “Янги авлод хавфсизлиги ва саломатлиги” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Абдусаидов, ташкилий ишлар бўлими мудири Б.Турапов, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири О.Мизомовлар иштирок этди.Оромгох ишчи ва хизматчи ходимлари, оромгохда дам олаётган 300 нафар ёшлар болалар меҳнати оқибатлари хусусида муфассал маълумотга эга бўлишди.

Касаба уюшмалари вакиллари тадбир иштирокчиларини мавзуга оид маълумотлар билан танишдирди. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида слайд ва видеороликлар намойиш этилди.
Тадбир доирасида ёшлар ўртасида спорт мусобоқалари, “Янги авлод хавфсизлиги ва саломатлиги” шиори остида расм чизиш танлови ҳамда расмлар кўргазмалари ташкил этилди.
Биз болаларни меҳнатга жалб этишнинг барча салбий оқибатларини билиб олдик, – дейди оромгох дам олувчиси Дилнура Рахмонова, Эндиликда ҳар биримиз мамлакатимизда яратилаётган шарт-шароитдан фойдаланиб кўпроқ билим олишлик, жисмоний жиҳатдан чиниқишимиз зарар. Ана шунда олдимизга қуйилган талабларни уддалаган бўламиз.
Тадбир якунида спортнинг шахмат, шашка, стол тениси, футбол, валейбол, расм чиқиш мусобақалари ғолиблари касаба уюшмаларининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.

У.Каримов

Print Friendly, PDF & Email