Ўзбекистон таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ ижодкор ёшларнинг Самарқанд вилояти бўйлаб саёҳати уюштирилди.
Ёш ижодкорлар Самарқанддаги маданий ёдгорликлар, сўнги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Саёҳат баробарида, далаларда пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда иштирок этаётган теримчилар меҳнатига ҳам бир қур назар ташлашга тўғри келди. Оқдарё туманидаги “Оқдарё бутнош тараққиёти” фермер хўжалигида бўлиб ўтган ижодий учрашув куй- қўшиққа уланиб кетди.
-Тармоқ касаба уюшмасининг бу ташаббуси ёшларимиз ижодига янгича руҳий қувват бағишлади, дейди Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шуҳрат Ҳамроев. Ҳамроҳларимиз орасида нафақат Самарқандни балки пахта даласини бир маротаба ҳам кўрмаган ёшлар бор. Улар белларига этак боғлаб бу жараённинг захматини ҳис қилишди.
Қишлоқ аҳли ва пойтахтлик меҳмон ёшлар давра қуриб куйлаб рақсга тушди. Саёҳат ва меҳнат ёш ижодкорларга манзур бўлди.
И.Раҳимов

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: