
Самарқанд вилоят касаба уюшма такилотлари бирлашмаси кенгашида Халқаро Меҳнат Ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, Самарқандда бўлиб ўтган Осиё Форумида иштирок этган ХМТ меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АCNRFV) нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича сектор мудири Сергеюс Гловацкас ҳамда МОТ (ХМТ) маслаҳатчиси Кари Тапиола иштирок этди.
Мулоқотни бирлашма кенгаши раиси С.Рафиқов бошқариб борди.
Тадбирда сўз олган МОТ эксепрти С. Гловацкас МОТнинг меҳнат муносабатлари хусусида фикир юритиб шундай деди.

Биз касаба уюшмаларида меҳнат қилаётганлар фикри, иш шароити билан яқиндан танишдик. Касаба уюшмаларида ишловчи ҳар бир ходим меҳнати қадр топаётганлигидан мамнун бўлдик. Айниқса бирлашма кенгаши таркибида ўқув маркази, туризм фирмасининг фаолияти йўлга қўйилганлиги, қўшимча иш ўринлари яратиш борасидаги изланишлари эътирофга лойиқ. Бу жамоанинг изланиш, интилишидан дарак бериб турибди.
Мулоқот жараёнида ХМТ вакиллари Сергеюс Гловакацкас, Кари Тапиолалар ўзлари хизмат қилаётган ташкилотнинг халқаро доирада амалга ошириб келаётган фаолияти, меҳнат – тенглигига эришиш борасидаги ҳаракатларига ҳам тўхталиб ўтди.
-Ўзбекистонда кейинги йилларда барча жабҳаларда амалга оширилган шиддатли ислоҳотларга гувоҳ бўлиб турибмиз, – деди учрашувда ХМТ маслаҳатчиси Кари Тапиола.- Меҳнаткашларга муносиб меҳнат шароити яратиш, мажбурий меҳнатни чеклаш юзасидан ҳам озмунча иш қилинмаган. Бу соҳага доир кўплаб қарорлар қабул қилинган. Мамлакатингиздаги қишлоқ хўжалик ишларини бажаришга ҳашарчиларни жалб этиш аввалдан бор нарса.кўхна Ҳукуматнинг ана шу сарқитлардан холос бўлиш йўлидаги дадил қадами халқаро доираларда ҳам эътироф этилмоқда.

Меҳмонлар меҳнат муносабатлари, шароитларини яхшилаш бўйича касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан таништирилди. Касаба уюшмаларининг кўпдан-кўп саволларига жавоб қайтаришди.
Учрашув якунида ХМТ сектор мудири Сергеюс Гловацкас бирлашма кенгаши раиси С.Рафиқовга Халқаро Меҳнат Ташкилоти “Фахрий ёрлиғи”ни тантанали равишда топширди.
Р.Абдуллаева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: