АМАЛДА БЎЙ КЎРСАТГАН САМАРА

Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори халқимизнинг турмуш даражаси ва сифатини оширшга хизмат қилмоқда. Биргина Самарқанд вилоятида ҳудудий манзилли дастур асосида 2017-2018 йиллар мобайнида 65 та оила янги уй-жойлар билан таъминланди, 560 та оиланинг уй-жойлари таъмирдан чиқарилди. 192 нафар турли дардларга чалинган, эҳтиёжманд фуқаролар саломатлигини тиклашга кўмаклашилиб, 2896 та оилалар рўзғорда асқотадиган электр маиший воситалари билан таъминланди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳатлар замирида инсон қадри, унинг орзу истакларини рўёбга чиқаришдек улкан ғоя мужассам, – дейди Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков. Одамларни рози қилиш принципи асносида, халқ билан мулоқотда, тўпланиб қолган муаммоларга оқилона ечим изланмоқда. Энг муҳими, чекка қишлоқми, овулми, яшаш манзилидан қаътий назар, ҳар бир фуқаро давлат нигоҳидан четда эмаслигини англаб етди.
Қисқа қилиб айтганда мазкур оилалар яшаётган уйлар қарайиб 5 ярим миллиард сўмга яқин маблағ эвазига таъмирдан чиқарилди.
Янги уйлар қуриш, тайёр уйларни сотиб олиб бериш касаба уюшмаларининг бевосита назоратида амалга оширилди. Давлатимиз ушбу мақсадлар учун 6 миллиард 740 миллион 369 минг сўм миқдорида маблағ ажратиб берди. Биргина Нуробод туман Жом қишлоғининг ўзида 25 та уй қад ростлаб, соҳиблар ихтиёрига топширилди.
Аҳолига кўрсатилган тиббий хизмат, маиший техника билан таъминлашда ҳам залворли рақамлар кўзга ташланади. Жумладан, дастур асосида 192 нафар фуқаро тиббий кўмак олган. 2896 та оилаларга маиший техника воситалари етказиб берилган. Давлатимиз томонидан ана шу мақсад учун 4 миллиард атрофида маблағ сарфланган.

Б.Турабов

Print Friendly, PDF & Email