Касаба уюшмалари ташкилотларидан санаторийларга йўлланмлар олиш тартиби

Ходим йўлланма олиш учун ўзи ишлаб турган корхона, ташкилот ёки муассасанинг касаба уюшма қўмитасига ариза билан мурожаат қилиши зарур.
Санаторий йўлланмалари корхона, ташкилот ёки муассасаларнинг касаба уюшма қўмиталари томонидан ишловчи ходимларга ижтимоий суғурта маблағи ҳамда касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ҳисобидан икки йилда бир маротаба берилади.
Шунингдек, касаба уюшмаси аъзолик бадаллари ҳисобидан санаторий ва дам олиш уйлари йўлланмалари ишчи-ходимларнинг оила-аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари)га ҳам берилиши мумкин.
Касаба уюшма ташкилотлари томонидан ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан сотиб олинадиган йўлланмалар 10 фоизгача – бепул ва 90 фоизгача – қиймати қисман ундирилган ҳолда берилади.
Ходимларга бериладиган имтиёзли йўлланмалар нархининг 45 фоизи санаторийларга йўлланма олувчилар томонидан, қолган 55 фоизи ижтимоий суғурта ёки касаба уюшма бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Санаторийлар томонидан битта йўлланма билан фақат бир киши қабул қилинади.
Йўлланма расмийлаштирилган шахс учун ҳақиқий ҳисобланади.
Санаторий йўлланмаларининг муддатлари ўзгартирилмайди (айрим ҳолларда асословчи хужжат тақдим этилса, йўлланма муддати ўзгартирилиши мумкин).

З.Жозилов Ижтимоий суғурта бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email