
Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.
Тадбирда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси юридик бўлими мудири Ҳамидулла Примқулов, республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари, ҳамкор ташкилотлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, олийгоҳлар ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси юридик бўлими мудири Ҳ.Примқулов, йигирма етти йил давомида касаба уюшмалари фаолиятини кафолатлаб келган қонун ўзининг тархий вазифасини ўтаб бўлганлиги, айни чоғда жамият ривожи, меҳнат жабҳаларидаги ўзгаришларга мос, давр талабига тўла жавоб бера оладиган ҳуқуқий ҳужжатга бўлган эҳтиёж хусусида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Таъкидланганидек, шиддаткор замон фаолиятни тубдан такомиллаштириш, давр ҳамоҳанглигига эришиш, ривожланиш шитобларидан ортда қолмасликни талаб этади. Шу ўринда, чорак асрдан ортиқ амалда бўлган қонун давр талабидан ортда қола бошлади. Бугун кечаги гап, кечаги кун билан яшаб бўлмайди. Гарчанд илгари фуқаролик жамияти сари талпиниш бўлган бўлса, айни кезда бу жараёнда кескин юксалиш рўй берди. Меҳнат муносабатлари, мулкчилик шакли ва муносабатларида ҳам тарихий илгарилаш бор. Халқаро меҳнат соҳасидаги муносабатлар ривожи, меҳнат муносабатларидаги жаҳон андозасига мослашиш сари интилиш ана шундай кўламдор вазифа хусусида фикр юритишга ундамоқда.
Тадбир иштирокчилари янги қонун лойиҳаси юзасидан қатор таклиф ва мулохазаларини билдиришди.
Матбуот хизмати
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: