СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар аввало инсон, унинг манфаати, турмуш даражасини яхшилаш, маънавий ва жисмоний саломатлигини яхшилашга қаратилган. Шу боис юртимизда қабул қилинган умуммиллий дастурлар доирасида репродуктив саломатлигини асраш, ишчи-ходимлар соғлиғини мустаҳкамлаш, уларда тиббий маданиятни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланаётгани ҳам тизимдаги ишлар кўлами ва самарадорлигини оширишга замин яратмоқда. Хусусан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлар орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш ва ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинмоқда.

Жорий йилнинг 20 август куни Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида Самарқанд вилояти санитария эпидемология назорат маркази ходималари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича худудлар биринчилиги ўтказилди ҳамда вилоят босқичига старт бошланди. Ушбу спорт тадбирида Булунғур, Тайлоқ, Жомбой ва Самарқанд тумани санитария эпидемология назорат маркази 30 нафар ходималари иштирок этдилар.Самарқанд вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Маллаев Улуғбек Жалилович ” Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган спорт мусобақалари қизғин тарзда ўтганлигини такидлади. Худудлар бўйича ўтказилган спорт мусобақаларида 1-ўринни Жомбой тумани жамоаси, 2-ўрин Тайлок тумани жамоаси, 3-ўринни Булунғур тумани жамоаси ғолиб деб топилди ва ходималари ўртасида волейбол спорт тури бўйича мусобақа ғолиблари эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

Б.Турабов  масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email