
Жорий йилнинг 22 август куни 4 округ таркибидаги “Огахий” маҳалласида аҳоли билан учрашув ташкил қилинди. Учрашувда 4 округ гуруҳ раҳбари С.Рафиков, ишчи гуруҳ раҳбари М.Ҳалимов, “Мароқанд” ДУК корхонаси директор ўринбосари Ш.Насимов, “Сувоқова ” корхонаси вакили Р.Йўлдошев, шаҳар Газ таъминоти вакили А.Қурбонов, Электр тармоқлари вакили А.Асадов, “Огахий” маҳалла участка нозири Д.Элмурадов, “Огахий” маҳалла раиси Р.Ахмедов ва маҳалла фаолларидан 71 нафар фуқаролар қатнашди.

Учрашувда 4-округ раҳбари, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси С.Рафиков сўзга чиқиб, Самарқанд шаҳридаги ободончилик ва бунёдкорлик ишлари хусусида ахборот берди. Шу кунгача “Огахий” маҳалласига вилоят касаба уюшмаси томонидан 20 млн сўм кам таъминланган олилага ажратиб берилди. Маҳаллалардаги хонодонларни канализация тармоғига уланишни режалаштирилиб яқин атрофдаги 6 та маҳаллада ҳаммом йўқлиги сабабли 6 та янги ҳаммом қўришни лойихалаштирилмоқда. “Оби машҳад” канали устида кўприк қурилмоқда..


Худди шундай келгусида давлат томонидан ҳар бир маҳаллага кераклигича маҳалла ички йўллари ва ирригация тизимларини қўриш ва тартибга олиш учун цемент ажратиб берилишини ҳам аҳолига тушунтириб ўтилди. Маҳалладаги мавжуд ишсизлар ҳисобидан қўрувчи бригадаси тузилиб ушбу ишларни амалга оширадилар, бригадада ишлайдигаларга мавсумий ойлик маош ҳам берилишини таъкидланди. Учрашув сўнгида маҳалла аҳли вилоят ҳокимидан кўрсатилаётган беғараз кўмак учун миннатдор эканлигини билдиришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: