СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида спортнинг волейбол, шахмат, қисқа масофага югириш, стол тенниси йўналишларида спорт ўйинлари ташкил этилди. Мусобақа очилиш маросимида сўз олганлар иштирокчиларга омад тиладилар. Спорт мусобақасида 176 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари иштирок этди.

Кўтаринки рўхда ўтган мусобақада Шахмат тури бўйича 1-ўрин 5-мактабгача таълим муассасаси ходими Нурмуродова Дилфўза, стол теннис мусобақасида 1-ўрин 6-мактабгача таълим муассасаси Усмонова Дилдора, Волейбол мусобақаси бўйича 1-ўрин 16-мактабгача таълим муассасаси ходими Муродова Озода, Яздонова Наргиза, Исомова Гўзал, Мамадалиева Мухлиса, Холова Гулмира, Пўлатова Эркатош, Дартс спорт мусобақасида 1-ўрин 16-мактабгача таълим муассасаси ходими Муродова Озода, Енгил атлетика мусобақасида 1-ўрин 16-мактабгача таълим муассасаси ходими Абдувалиева Гулноза қўлга киритди. Ушбу спорт мусобақа ғолиблари ва фаоллари таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалар билан рағбатлантирилди.

И.Рахимов Масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email