ИЧАН ҚАЛАГА САЁҲАТ

Диёримизда кўхна мозийдан сўзловчи маданий ёдгорликлар кўп. Улар билан яқинроқ танишишнинг ҳамиша ҳам имкони бўлавермайди. Ички туризм тараққиётига улуш қўшишни мақсад қилиб олган касаба уюшмалари меҳнаткашларга ана шундай имкониятни яратиб бериш ҳаракатида бўлмоқда.
Вилоят касаба уюшмалари томонидан турли соҳаларда меҳнат қилаётган 40 нафар ишчи ходимлар Хоразм виляотига саёҳатлари уюштирилди.
Саёҳат давомида ходимлар Оллоқулихон карвонсарой ва мадрасаси Ичан – Қалъа ичида жойлашган. Паҳлавон Маҳмуд мадрасаси, Тош–Ховли саройи, Кўҳна–Арк мажмуаси, Ислом Хўжа мадрасаси ва минораси ҳамда Хоразимда мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Ф.Раззақов Маданий, маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email