ТАЙЛОҚДА СПАРТАКИАДА ЎТКАЗИЛДИ

Тайлоқда Давлат муассасалари ва жамоат ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ҳамда туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, 100 метрга югуриш, узунликка сакраш ва баскетбол халқасига тўп ташлаш турлари бўйича спартакиада ўтказилди.

Мусобақада туман ҳокимлиги, Давлат Солиқ инспекцияси, туман Молия бўлими ва «Қўшчинор» газетаси муҳарририятида ишловчи жами 86 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Мусобақада иштирок этган 26 нафар иштирокчи ҳамда 3 та номинация бўйича (энг кекса иштирокчи, энг ёш иштирокчи ва энг яхши ҳакам номинациялари) ғолибларига Давлат муассасалари ва жамоат ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши совғалари топширилди.

Ғ.Рустамов масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email