ЭЗГУЛИККА ЭШ ИШЛАР

Мамлакатимизда муносиб меҳнат шароитини яратиш ва меҳнат мухофазасини таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқда.Тармоқ касаба уюшмалари кенгаши, таълим муассаслари, мактабгача таълим муассасалари ҳамда маданияат бўйича қонунчилик ва меҳнат мухофазаси бўйича ва меъёрий ҳужатларга риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириб келмоқда.

Бундан кўзланган мақсад “Меҳнатни муҳоза қилиш тўғрсида”ги қонун ва Низом” ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшриш тўғрисида”ги намунавий низом талабларига риоя этишни таъминлашдан иборат.Меҳнат ва техника хавфсизлигига оид йўриқномалар ҳамда тармоқ жамоа келишувларига биноан таьлим муассасаларида меҳнат шароитларини яхшилаш ёнғинга қараши хафсизлик чораларини кўриш бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ўтказиш мунтазам йўлга қўйилган.

Меҳнат сохасига оид қонун ҳужжатлари ва меҳнатни мухофаза қилиш қоидаларига риоя этилиши хам касаба уюшмалари назоратида.130 та бошланғич касаба уюшма ташкилотида аъзоларнинг меҳнат мухофазаси йўналишида хафсизлик ва гигиена талабларига жавоб берувчи меҳнат шароитлари яратилган.

Жумладан, кенгаш кўмагида ўтган йилда 60 та бошланғич ташкилот меҳнат муҳофазасига оид турли адабиётлар билан тўлиқ таъминланди. Жорий йилда яна 60 та бошланғич ташкилотни таъминлашни режалаштирганмиз.Бугунги кунда ходимлар ижтимоий ҳимоя,меҳнат муҳофазаси касб касаллиги ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича етарли даражада билимга ега.

Қолаверса иш берувчи билан ходимнинг меҳнат шартномаларида кўзда тутилган ҳафталик иш соатларининг белгилан меьёрда ошмаслиги,иш жойларида санитария ва гигена қоидаларига риоя этилиши,электр жиҳозларининг хавфсизлик ҳолатига эътибор каби жиҳатлар жамоа шартномаларида ҳам ўз аксини топган.Таъкидлаш ўринли, таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ёшларга сифатли таълим – тарбия бериш ва уларни комил инсонлар қилиб улғайтиришдан иборат.

Ана шу эзгу мақсадга эришиш эса, энг аввало, ўқитувчи ва унинг ҳаракатига боғлиқ. Бу ҳақиқатни англаб етган устоз-мураббийлар фидойилик намунасини кўрсатиши, ёш авлодга пухта таълим-тарбия бериши зарур.

Муҳаммад Жумаев, Таълим,фан ва маданияат ходимлари Нарпай тумани кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email