Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши томонидан бошланғич ташкилотларда жамоа шартномаси ва унинг бажарилиши ўрганилди.
Тармоққа қарашли таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси каттақўрғон шаҳар кенгашида 58 та бошланғич ташкилот мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида 2019-2021 йиллар учун жамоа шартномалари тузулган.Бугунги кунда бошланғич ташкилотлар ушбу жамоа шартномасида кўрсатилган ҳуқуқ ва имкониятларга амал қилган ҳолда ўз фаолиятини амалга оширмоқда.
Жамоа шартномаларида меҳнатга ҳақ тулаш шакиллари, тизими ва миқдори, меҳнат мухофазаси, нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тулашни тартибга солиш механизими, ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, иш вақти ва дам олиш вақти, ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари каби нормалар иш берувчи ва қўмита раислари томонидан бажариб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Мехнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасида ходимларнинг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни мухофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни мухофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади, деб кўрсатилган. Ушбу қонундан келиб чиқан ҳолда ходимларнинг сони эллик киши ва ундан ортиқ ҳар бир ташкилотда меҳнатни мухофаза қилиш хизмати ташкил этилиши тўғрисида тавсиялар берилди.
У.Қиличов Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Каттақўрғон шаҳар кенгаши раиси

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: