Энг яхшилар эътироф қилинди

Самарқанд вилояти Ёшлар марказида болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш ташкилотчиларининг форуми бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мавсумда фаол қатнашган масъул ташкилотчилар иштирок этди.
Унда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков мавсум якунлари хусусида ахборот бериб, ўтган йилларда бошланган янгича ёндашув асосида тизимли ишлар янада кучайтирилганини таъкидлади. Дастлаб, жорий йил ёз мавсумида вилоят ҳудудидаги жами 78 та, шундан 23 та шаҳардан ташқари, 55 та кундузги оромгоҳларда 21 225 нафар болани дам олдириш ва соғломлаштирилишга эришилди.

Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббус оромгоҳлар фаолияти учун дастуриламал бўлди. Барчасида турли тўгараклар, кутубхона, компьютер хоналари фаолияти, спорт машғулотлари йўлга қўйи묬ди. Қизларга касб-ҳунур ўргатиш мақсадида тикувчилик, тўқувчилик машғулотлари олиб борилди. ¬Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида маданий-маърифий кечалар ва учрашувлар, концерт ¬дастурлари, спорт-соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Болаларга таълим-тарбия бериш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оромгоҳларга педагог, тиббиёт, ички ишлар идоралари ходимлари жалб этилди.

 

Вилоят мувофиқлаштириш кенгаши томонидан мавсум давомида самарали фаолият кўрсатган оромгоҳлар, мутасаддилар ва мутахассисларни муносиб тақдирлаш мақсадида турли танлов ва номинациялар эълон қилинган эди.

Тадбирда “Энг ғамҳўр тарбиячи” номинацияси бўйича “Алмпомиш” оромгоҳи тарбиячиси Гулямова Майрам Фарходовна, “Энг моҳир тўгарак раҳбари” номинацияси бўйича “Учкун” оромгоҳи тугараги раҳбари Сидикова Умида Камолидиновна, “Энг фаол етакчи” номинацияси бўйича “Хумор” оромгоҳи етакчиси Шерқулов Бобур Шерқулович, “Энг яхши спорт мураббийи” номинацияси бўйича “Юлдузча” оромгоҳи спорт мураббийи Адилов Комил Хайруллаевич, “Энг яхши тиббиёт ходими” номинацияси бўйича Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими педиатри Имомов Лутфулло Шодиевич, “Энг яхши пазанда” номинацияси бўйича “Фарход” оромгоҳи бош ошпази Салимов Абдухаким Рашидович, “Энг масъулиятли ташкилотчи” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси Бозоров Дадахон Бердимуродович, “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номинацияси бўйича Самарқанд туманида жойлашган “Оқдарё Ёшлик” оромгоҳи директори Мухаммадиева Севара, “Мавзуни энг яхши ёритган журналист” номинацияси бўйича Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси мухаррири Нишонов Сирожиддин, “Энг намунали стационар оромгоҳ” номинацияси ғолиби Каттақўрғон тумани “Баркамол авлод” оромгоҳи директори Раззоқов Анвар, “Энг намунали кундузги оромгоҳ” номинацияси бўйича Самарқанд шаҳрида жойлашган 9-сонли умумтаълим мактабининг “Ёшлик” кундузги оромгоҳи раҳбари Мавлонова Дилбар Ходжиевна, “Энг жонкуяр ҳоким” номинацияси бўйича Ургут тумани ҳокими Турдиев Маматжон Муқумович, “Энг ғамҳўр ҳомий” номинацияси бўйича “Жомбой дон маҳсулотлари” акциядорлик жамияти раиси – Шомуродов Қодир, “Энг яхши хамкор” номинацияси бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Аслонов Абдулло Убайдуллоевичларга ғолиблик насиб этди.
Тадбир сўнгида кўрик-танлов ғолиб¬лари ва оромгоҳлар ҳамда номинациялар совриндорлари диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ф.Раззақов Маданий, маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири

Print Friendly, PDF & Email