
Маълумки сентябрь ойи Ўзбекистон ҳалқи учун энг қувончли ва залворли байрамни ўзида мужассам этган кундан бошланади. “2019 йил – фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” ҳамда 1 сентябрь- Республикамиз мустақиллигининг 28 йиллиги мунособати билан Самарқанд давлат архитектура қурилиш институт ходимлар ва талабалар касаба уюшма қўмитаси томонидан факультетларда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий ва амалий тадбирлар ташкил этилди.
Ўзбекистонда илм-фан тараққиётига ўз фаолиятлари билан ҳисса қўшган- институтда 45 йилдан ортиқ фаолият олиб борган ва ҳозирги кунда ҳам самарали ишлашни давом эттираётган профессор–ўқитувчиларни фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирландилар.Кўп йиллар институтда ишлаб ҳозирги вақтда нафақада бўлган профессор- ўқитувчилар ва ходимларнинг ҳол – аҳволидан хабар олинди. Олти нафар профессор – ўқитувчи ва ходимларнинг 1 синфга борадиган болаларига ўқув қуроллари олиб берилди.
20 та профессор – ўқитувчи ва ходимларга бир минимал иш хаки (223000 ) сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.


Шунингдек, 2019 йил 10-11 сентябрь (эркаклар ўртасида), 12-13 сентябрь (аёллар ўртасида) кунлари институт спорт залида профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлари ўртасида волейбол спорт мусобақалари ташкил қилинди. Мусобақалар ходимлар ва талабалар бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда “Касб таълими ва жисмоний тарбия” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ҳамкорликда ташкил қилиниб, кўтаринки руҳда ўтказилди.
Мусобақада “Қурилиш”, “Қурилишни бошқариш”, “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши”, “Архитектура” факультетлари ҳамда ректорат ходимлари жамоаларидан жами 80 га яқин профессор-ўқитувчи ва ишчи ходимлар иштирок этишди.
Мусобақада эркаклар ўртасида I-ўрин “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши” факультетига, II-ўрин “Қурилишни бошқариш” факультетига, насиб этган бўлса, аёллар ўртасида эса I-ўрин “Муҳандислик коммуникациялари қурилиши” факультетига, II-ўрин “Архитектура” факультетига насиб этди.
Ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан I ва II-ўринларни олган жамоа аъзоларига кубоклар ва махсус совғалар топширилди. Ушбу тадбирлар меҳнат жамоаларини жипслаштириш ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг спорт соҳасига бўлган қизиқишларини орттириб, янги жамоалар тузиш ҳақида аҳдлашишларига сабаб бўлди.
С.Иззатуллаев Транспорт, йўл ва капитал қурилиш,қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: