1092 ишонч телефони туну кун фаолият олиб бормоқда

Фуқароларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларидан ҳамда мажбурий меҳнатга, шунингдек, болалар меҳнатига йўл қўймаслик борасида Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ҳолатларидан бохабар қилиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Юридик клиникаси негизида ташкил топган ҚАЙТА АЛОҚА МЕХАНИЗМИ доирасида Call-Center ва Телеграмм тармоғида махсус бот ташкил этилган бўлиб, у ерга фуқаролар (71)200-1092 қисқа рақами ёки “@kasaba_bot” орқали меҳнат муносабатлари, жумладан, мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар қандай масалада мурожаат қилиши мумкин.

Пахта йиғим-терими мавсумида ишонч телефонларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида Федерация Юридик клиникасида касаба уюшмалари мутахассисларининг туну кун навбатчилиги жорий этилди ҳамда келиб тушган мурожаатлар бўйича зудликда чора-тадбирлар кўриш механизми яратилди.

Агар ҳуқуқларингиз поймол этилса, (71)200-1092 рақами бўйича ишонч телефонига ёки Телеграмм тармоғидаги “@kasaba_bot”га мурожаат қилинг.

Print Friendly, PDF & Email