Волейбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида “Саломатлик” номли спартакиада мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мусобақда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар, Булунғур, Жомбой, Ургут ва Пахтачи тумани кенгашлари тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ходимларидан ташкил топган жамоалар ўзаро куч синашди.

Муросасиз ўтказилган беллашувда Ургутлик волейболчилар ғолибликни қўлга киритиб 1 ўрини эгаллади. 2-3 ўринни Самарқанд шаҳар ва Пахтачи туманлари жамоалари қўлга киритди.

Мусобақа якунида вилоят касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Б.Турабов, масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email