
12 ноябр куни Самарқанд тумани Халқ таълими бўлими мажлислар залида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра сухбатида тармоқ касаба уюшмалари туман кенгашлари раислари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, корхона ва ташкилотлар ишчи ходимлари иштирок этди.


Давра сухбатида иштирок этган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакили Бахтиёр Номозов меҳнат соҳасидаги долзарб масалалар бўйича ўз фикрлари ва таклифларини билдирди. Давра сухбати мазмунли ва саволларга бой тарзда ўтди.
Б.Халияров, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд туман кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: