
Сайлов халқ хоҳиш иродасининг ифодаси. Бу жараён ҳар бир фуқаро ҳаётидаги масъулиятли давр саналади. Шу боис ҳам муҳим сиёсий жараён арафасида сайлов қонунчилигига доир янгиликлар, сиёсий партаялар позициялари, сайловолди дастурлари билан танишувга доир тадбирлар ташкил этилади. Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгашида бўлиб ўтган семинарда ҳам ана шулар хусусида фикр юритилди.
Семинарда бирлашма кенгаши масъул ходимлари, шаҳар кенгашлари, йирик бошланғич касаба уюшма ташкилотлари вакиллари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши, Ўзбекистон Либерал Демоқратик партияси вилоят кенгаши, Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши масъул ходимлари ҳамда Вилоят сайлов комиссиясини тренерлари иштирок этишди.

Семинарни вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг, вилоят сайлов комиссияси тренирлари Нурмуродов Акбар, Тухтамишов Алишерлар сайлов кодекси, сайлов қонунчилиги юзасидан тушинча бериб ўтди. Тадбирда сўз олган сиёсий партия вакиллари партияларнинг сайловолди платформаси ва позицияси хусусида сўз юритишди.
Ф.Раззақов, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: