
Каттақўрғон шаҳар тармоқ касаба уюшмалари ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида “Меҳнат соҳасида муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзуида “Давра суҳбати” бўлиб ўтди.
Тадбирда эътироф этилганидек, шиддаткор замон ҳар сонияда меҳнат муносабатлари ва омиллари мавзусига юзланишни тақозо этмоқда. Айниқса юксак технологияларга асосланган дунёда инсон меҳнати қадри ва ҳимояси, уни рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Каттақўрғон шаҳар ҳокими ўринбосари И.Маматов, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими раиси Ш.Турдиев, 3 умумий таълим мактаби ўқитувчиси Л.Турсунова ва бошқалар ўз мулоҳазаларида, меҳнат соҳасининг аҳамиятга молик жиҳатларига йиғилганлар эътиборини қаратишди.

Шунингдек, Самарқанд, Нарпай, Каттақўрғон туманларида бўлиб ўтган давра суҳбатларида ҳам тубдан такомиллашиб бораётган меҳнат муносабатларига эътибор қаратилди. Жамият ривожи, тараққиёт самарали меҳнат маҳсулидир, – дейди Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси ўринбосари Акбар Қодиров.- Бу жойларда ташкил этилган тадбирларда тўла тўкис ўз аксини топмоқда. Муддао, ишловчиларга муносиб меҳнатга мос турмуш тарзини таъминлаб беришдан иборат.
З.Маматқулова, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши бўлим мудири.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: