
Самарқанд шаҳар Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежида, 6-Мехробод сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Сухроб Рафиков шаҳарнинг “Нурли келажак”, “Шукрона”, “Дарғом”, “Маданият”, “Нурафшон” ва “Чорбоғ” маҳаллалари фуқаролари билан учрашди.
Учрашувда Самарқанд вилоят электр тармоқлари корхонаси, вилоят уй-жой мулкдорлари ширкати, Ички ишлар бошқармаси, вилоят Ободонлаштириш департаменти, “Мароқандобод”ДУК, вилоят Марказгазтаъминот корхонаси, шаҳар “Маҳалла” жамоат фонди, вилоят бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, “Сувоқова”ДУК, Иссиқлик манбаи корхонаси вакиллари иштирок этдилар.
Маҳаллалар аҳолиси учрашувда жами 33 та муаммоли масалани кўтариб чиқишди.
Жумладан “Нурли келажак” МФЙдан 8 та, “Маданият” МФЙдан 5 та, “Шукрона” МФЙдан 6 та, “Нурафшон” МФЙдан 8 та ва “Дарғом” МФЙдан 6 та ечимини кутаётган муаммолар мухокама қилинди. Мутасаддилар иштирокида бир қатор муаммолар шу жойнинг ўзида ҳал этилди..



Мурожаатлар кўлами қуйидагича: “Нурафшон” МФЙдан қилинган 8 та мурожаатдан 2 таси табиий газ босимининг пастлиги, 2 таси электр энергиясидаги муаммолар, 2 таси уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятидан норозилиги ва 1 таси Кимёгарлар қўрғонида жойлашган шифохонага даволанишни бепул қилиш тўғрисида, “Дарғом” МФЙдан қилинган 6 та мурожаатдан 1 таси табиий газ босимининг пастлиги, 1 таси электр энергиясидаги муаммолар, 1 таси моддий ёрдам, 3 таси ободонлаштириш масаласида, “Нурли келажак” МФЙдан қилинган 8 та мурожаатдан 2 таси табиий газ босимининг пастлиги, 2 таси ободонлаштириш бўйича муаммолар, 3 таси уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятидан норозилиги ва 1 таси давлат хизматлари “Ягона дарча” маркази фаолиятидан норозилиги тўғрисида, “Шукрона” МФЙдан қилинган 6 та мурожаатдан 2 таси табиий газ босимининг пастлиги, 1 таси Мактабгача таълим муассасаси фаолиятидан норозилиги, 1 таси бандлигини таъминлаш, 1 таси уй-жой мулкдорлари ширкати фаолиятидан норозилиги ва 1 таси кадастр рўйхатидан ўтказиш тўғрисида, “Маданият” МФЙдан қилинган 5 та мурожаатдан 1 таси табиий газ босимининг пастлиги, 1 таси электр энергиясидаги муаммолар, 2 таси ободонлаштириш бўйича муаммолар ва 1 таси Маҳалла раисини сайлаш тўғрисида бўлди.
Аҳоли томонидан қилинган 36 та мурожаатдан 3 таси тегишли мутасаддилар томонидан жойида ҳал этилди, қолган 33 та мурожаатлар ечими бўйича мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ахборот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: