Ходимларнинг иш жараёнидаги хавфсизлиги, меҳнат қобилиятини сақлашга қаратилган тадбирлар тизими, касаба уюшмаларининг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумда белгилаб олинган вазифалари асосида олиб борилмоқда.
Муносиб меҳнат шароитлари яратиш учун асос бўлган қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, ижрога қаратилмоқда. Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этишда касаба уюшмалари ҳам фаол қатнашмоқдалар.
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ва Касаба уюшмалари тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан касаба уюшмаларининг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайиб, мазкур масаланинг янада долзарблиги оширилди.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида жойлашган “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси, “Самарқандгеология” давлат унитар корхонаси, Булунғур туманида жойлашган “Булунғур Сандвик” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаси, “Озодлик” давлат корхонаси, Тайлоқ туманида жойлашган “Боғизағон” масъулияти чекланган жамияти, Пастдарғом туманида жойлашган “Жума элеватори” АЖларга иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилишни тизимли ташкил этиш, ҳар бир корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни ва қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар бўлиши, ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланишлар ва касб касалликларига чалинишни олдини олиш юзасидан яқиндан кўмак берилди.
Амалий ёрдам жараёнларида корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларга Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни, Меҳнатни муҳофаза қилиш қонунларининг мазмун-моҳиятлари юзасидан батафсил тушунчалар берилди.
У.Каримов, Бирлашма кенгаши бўлим мудири

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: