
Жорий йилнинг 11 февраль куни Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимидаги Вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази ҳамда Вилоят рус драмма театрида ҳисобот-сайлов ва жамоа шартномалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Талим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Б.Намазов иштирок этди. Дастлаб кун тартиби бўйича жамоа шартномасининг бажарилиши мухокама этилди. Иш берувчи ва қўмита раисларининг ўз мажбуриятларини бажарилиши юзасидан хисоботлари тингланди.

Шу ўринда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари ҳам ўтказилди. Унда қўмиталарнинг ҳисобот даврда амалга оширилган ишлари ва тавтиш комиссиясининг ҳисоботлари тингланди ҳамда йиғилиш қарори билан қўмиталарнинг фаолияти қониқарли деб баҳоланди.
Шундан сўнг бошланғич касаба уюшмаларининг янги таркиби сайланди. Вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида Зоир Фармонов ҳамда Вилоят рус драмма театрида Жанетто Слановалар жамоа аъзолари томонидан 5 йилга қўмита раиси этиб сайланишди.
Бахром Махматқулов, Талим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши мутахассиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: