
Бирлашма кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети ҳисобидан 2 минг 411 нафар ишчи-ходимлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда соғломлаштирилди. Бу эса ўтган йилга нисбатан 350 нафар ишчи ходимлар кўп соғломлаштирилишига эришилганлигини, яъни 1,44 баробарга кўпайганлигини англатади.
Шунингдек, Федерация кенгашининг дастури ҳамда Йўриқноманинг 23-бандига мувофиқ 235 нафар ишчи-ходимлар бепул соғломлаштирилди. Жумладан, кам таъминланган оилаларнинг ишловчи вакилларидан 51 нафар, фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг ишловчи аъзоларидан 26 нафар, ишлайдиган кексалардан 25 нафар ишчи-ходимлар бепул соғломлаштирилди. Шу билан бирга байналминалчи жангчилардан 34 нафари, гуруҳ ногиронлиги бор шахслардан 42 нафари ва ўрнак кўрсатган ходимлардан 32 бепул санаторий йўлланмалар билан соғломлаштирилди.
2020 йилда ҳам вилоятимизда турли соҳаларда меҳнат қилаётган 2800 нафар ишчи-ходимларни Республикамиздаги турли санаторийларда соғломлаштирилиши режалаштирилган.
2019 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида вилоятдаги шаҳардан ташқари оромгоҳларда 9 минг 630 нафар болалар соғломлаштирилди. Ушбу ишларни давоми сифатида жорий йилда ҳам оромгоҳларни мавсумга тайёргарлиги ва наъмунали ўтказиш бўйича барча ишлар бошлаб юборилди.
З.Джозилов, Бирлашма кенгаши ижтимоий суғурта бўлими мудири
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: