Ўзбекистон 2019 йилда ислохатларни энг жадал амалга оширган давлат сифатида Жахон матбуотида “Йил мамлакати” деб эътироф этилди. Бу эътирофга албатта Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг тамонидан олиб борилаётган ислохатлар лойиқдир.
Ҳа, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси ҳамда 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланиши Ватанимиз тарихида тарихий воқеа бўлди.
Ватанимизнинг келажагига дахлдор бўлган ушбу Мурожаатномада жамиятимиз ҳаётининг ҳеч бир жабхаси эътибордан четда қолмади.
Жумладан: 2020 йилда келажак ёшларимизни билимли қилиш мақсадида таьлим-тарбиянинг асоси бўлган боғча ёшидаги болаларни мактабгача таьлим билан қамраб олиш даражасини жорий йилда 60 фоизга етказиш, ўз навбатида Ўзбекистон тарихида илк бора 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизими жорий қилиниши, давомида эса 2020 йилда 36 та янги мактаб қурулиши, 211 та мактаб капитал таъмирланиши, хусусий мактаблардан 55 тасини ташкил қилиб кейинги этапда хусусий мактаблар сонини 141 тага етказишни режалаштирилиши, ёшларни таьлим олишини такомиллаштириш йўлида жорий йилдан бошлаб мутлақо янги профессанал таьлим тизимига ўтилиши яъни 340 та касб-хунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникумлар ташкил қилиниши, мактаб битирувчиларини олий таьлим билан қамраб олиш даражасини жорий йилда 25 фоизга етказиб кейинги ўринда бу даражани 50-60 фоизга етказиш режасининг белгиланиши, бунданда муҳими Олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш давлат грантини 2 баробарга кўпайтирилиши, шу жумладан қизларимиз учун алоҳида грантлар ажратилиши, жорий йилдан бошлаб Педагогик таьлимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланиши Ўзбекистон тарихидаги буюк ишдир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев тамонидан Мурожаатномада келтирилган юқоридаги маълумотлар таьлим муассасаларида педагогик кадрларга муаммоси бўлган Нурободликлар учун улкан имконият тўғилди десак бўлади. Бу имкониятлардан оқилона тўлиқ фойдаланиш учун биз Нурободлик мутасаддилар ушбу Мурожаатдан тегишли тартибда Дастур ишлаб чиқиб ижроси йўлидаги ишларимизни ҳозирданоқ бошлашимиз керак. Эртага кеч бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатида Ўзбекистон тарихида илк маратабо олий даражадаги рахбар тамонидан камбағаллик тан олинди ва мамлакатдаги камбағаллик даражаси 12-15 фоиз атрофида эканлигини маълум қилди. Бу Президентимизнинг халқимиз олдидаги катта жасорати ва мардлигидир, чунки ўз халқининг ҳақиқий турмуш шароитларини билган, Ватанни севган, халқига содиқ бўлган ва оддий одамлар учун жонкуяр бўлган инсонгина бу ишга қодирдир.
Хукуматимиз тамонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган Камбағалликни камайтириш дастурига Нурободликлар хам ўз таклифлари билан чиқадилар деган умиддамиз. Президентимиз 2020 йилнинг бошидан Мурожаатнома орқали Давлатимиз тараққиётига ўлкан ниятлар қилди, албатта барча амаллар эзгу ниятларга боғлиқдир.
Президентимизнинг “Биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли, буюк халқмиз” деган сўзларини юрагимизнинг тубига жойлаймиз.
Э.Абдусаломов, Таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Нуробод туман кенгаши раиси

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: