ҲИСОБОТ САЙЛОВИ

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд шаҳар кенгаши тизимидаги 22-, 62-умумий ўрта таълим мактаблари, 15-, 57-, 95-, 123-мактабгача таълим муассасаларида, Самарқанд Давлат архитектура ва қурилиш институти ва Самарқанд Иқтисодиёт ва Сервес институтлари қошидаги академик лицейлар, 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида жомоа шартномаларининг бажарилиши бўйича муҳокамаси ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилишлари белгиланган тартиб асосида юқори савияда ўтказилди.

Ушбу йиғилишларда Жамоа шартномаларининг 2019 йил ҳолати бўйича бажарилиши юзасидан раҳбарлар ҳамда касаба уюшма қўмитаси раисларининг ҳисоботлари тингланди. Бундан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилишида бошланғич касаба уюшмаси раисининг 5 йиллик ҳисоботлари тингланди ва қониқарли деб топилди. Шундан сўнг бошланғич касаба уюшмаларининг янги таркиби сайланди.

Шунингдек, бир қатор янги бошланғич касаба уюшмалари қумиталари раислари ҳам сайланишди.

Жумладан: Самарқанд Иқтисодиёт ва Сервес институти қошидаги академик лицейида (Б.Бекбоев), 62-мактабда (И.Хомидова)лар касаба уюшмаси аъзолари томонидан бир овоздан сайландилар.

И.Раҳимов, масъул ташкилотчи

Print Friendly, PDF & Email