АЁЛЛАР ЭЪЗОЗЛАНДИ

Улуғ фазилатли кишилар, кўхна диёрларга бой ўлкамизнинг ҳар бир гўшасидан дил яйрайди. Айниқса, тарихий обидалар, қадим асор-у атиқалар, азиз ва мўтабар зиёратгоҳларда бўлишнинг ўзиёқ руҳимизга осудалик, енгиллик бағишлаши шубҳасиз.

Президентимизнинг юртимизда туризм соҳасини ривожлантириш, юртимизга келадиган сайёҳлар оқимини кўпайтириш, ички туризмни ривожлантиришга доир бир қатор қарор ва фармонлари эълон қилинди.


Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан 8 март “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан 2020 йилнинг 1 март куни Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳарларда, олис қишлоқларда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 675 нафар хотин-қизлар учун “МУҚАДДАС АЁЛ” номли саёҳат дастури ташкил этилди. Мазкур дастур асосида саёҳатчилар Самарқанд шаҳрида жойлашган Гўри Амир мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди ва мақбараси, Биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг мақбаралари, Шоҳи Зинда ансамбльи, Улуғбек расадхонаси ва Дониёр пайғамбар мақбараларида бўлишди ва зиёрат амалларини бажаришди.

Дастур сўнгида Самарқанд шаҳридаги “Диёра” базмгоҳида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирни Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков очиб бир гурух меҳнатда ва жамият ҳаётида фаоллик кўрсатган аёлларни рағбатлантирди. Саёҳатчилар учун байрам дастурхони ёзилди. Тадбирда сўзга чиққанлар юртимиздаги тинчлик-тотувлик, тўкин-сочинликга шукроналик келтириш баробарида ушбу хайрли ишларга бош бўлган муҳтарам президентимизга ва ҳукуматимизга рахматлар айтишди.

Ш.Бакаева, Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси

Print Friendly, PDF & Email