САНАТОРИЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТИКЛАДИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийлар саломатлигини тиклаш ва мароқли дам олиш истагини билдирган фуқароларимиз учун 2020 йил 27 май кунидан бошлаб ўз фаолиятини бошлади. Санаторийларимизда довалаш хоналари замон талаблари асосида жиҳозланган бўлиб, малакали тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатади.

Касаба уюшмалари тизимидаги қуйидаги санаторийларда соғломлаштириш йўлга қўйилди.

1.“Абу Али Ибн Сино” санаторийсида асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-харакати, тери касаликлари;
2.“Ботаника” санаторийсида юрак-қон томирлари, асаб тизимлари, ошқозон-ичак йўллари касалликлари;
3.“Бўстон” санаторийсида юрак-қон томирлари, асаб тизимлари, гинекология, урология, ҳаракат-таянч аъзолари касалликлари;
4.“Зомин” санаторийсида Бронхиал астма, нафас олиш аъзолари ва асаб тизими (функционал) касаликлари;
5.“Қашқадарё соҳили” санаторийсида қон-томир , харакат-таянчтизими, асаб, овқат хазим қилиш аъзолари ва гинекологик касалликлари;
6.“Косонсой” санаторийсида юрак-қон томирлари, ошқозон-ичак, харакат-таянч, асаб, гинекология, қандли диабет касалликлари;
7.“Оқтош” санаторийсида Нафас аъзоларининг (туберкулёзга алоқадор бўлмаган) носпецифик касаликлари;
8.“Ситораи Мохи Хоса” санаториясида буйрак , асаб ва таянч-ҳаракат тизими, овқат хазм қилиш органлари, ошқозон ва ичакларни ювиш, гинекологик чайиш касалликлари;
9.“Турон” санаториясида юрак-қон томирлари, асаб тизими, урологик ва гинекологик касалликлар;
10. “Термиз Марвариди” санаторийси кардиология, неврология, харакат-таянч тизими касалликлари;
11.“Хавотоғ” санаторияси кардиология, неврология, харакат-таянч, ошқозон-ичак тизими касалликлари;
12.“Чимён” санаторияси асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-харакати, ҳамда гинекология, урология касалликлари;
13.“Олтинсой” санаторияси юрак-қон томир, харакат-таянч аъзолари, асаб тизими, урологик ва гинекологик касаликлари;
14.“Чинобод” санторияси овқат хазм қилиш органлари, эндокринология ва гинекология касалликлари;
15. “Янгиер” санаторийси неврологик, кардиологик, гинекология, урология, эндокринология ва асаб тизими касалликларини даволаш учун ихтисослаштирилган.

Ушбу санаторий йўлланмалари касаба уюшма ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда раймийлаштирилиб берилади.

Санаторий йўлланмадан фойдаланувчи ходимдан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
– ариза;
– тиббий маълумотнома;
– паспорт нусхаси;
– меҳнат дафтарчаси нусхаси;
– меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани тўғрисидаги тўлов қоғози.
– COVID-19 инфекциясига қарши топширилган таҳлил натижаси
Ишчи-ходимларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш қуйидаги тартибда амалга оширилади?

Корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ишчи ва хизматчиларнинг аъзолик бадаллари ҳисобидан яқин қариндошларига санаторий йўлланмалари олиш учун бошланғич касаба уюшма ташкилотларига мурожаат қилишлари ва қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим.
Йўлланма ходимнинг яқин қариндошлари (ота-онаси ва фарзандлари)га берилганда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси) ва турмуш ўртоғига берилганда (никоҳ гувоҳномаси ва паспорт нусхалари) тақдим қилиниши талаб этилади. Мазкур ҳолатда ходимнинг меҳнат таътилига чиқканлиги тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди.
Ҳар икки ҳолатда ҳам ходимларга (касаба уюшма аъзоларига) икки йилда бир маротаба санаторий йўлланма берилади.
Жорий йилда юзага келган эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда қўшимча чоралар кўрилган. Жумладан, санаторийга борувчиларга йўлланма берилишидан 3 кун олдин Вилоят санитария-эпидемиология осойишталик марказларига COVID-19 инфекциясини текшириш учун йўлланма асосида юборилиши ҳамда санаторийда дам олишига ушбу таҳлилнинг ижобий натижасига кўра рухсат берилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, санаторийга санатор-курорт карта, етарли миқдорда тиббий ниқоб ва антисептик воситалар билан келиши тавсия этилмоқда.
Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг тавсиясига асосан, карантин даврида вақтинчалик Санитар қоидаларни ҳисобга олган ҳолда санаторийга фақатгина 65 ёшгача бўлган фуқаролар қабул қилиниши тавсия этилмоқда.
Дам олувчилардан карантин даврида COVID-19 инфекциясидан зарарланишнинг олдини олиш бўйича ўрнатилган санитария меъёрларига риоя этилиши сўралади.

 

Самарканд вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси кенгашининг ижтимоий суғурта бўлими мудири З.Жозилов. Мурожаат учун телефон (66) 239-78-67, 239-78-56

Print Friendly, PDF & Email