МАҲАЛЛА ОБОД-АҲОЛИ ШОД

Самарқанд шаҳрида маҳалла ва хиёбонлар, кўчаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришда тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Кўкаламзорлаштириш, атроф муҳит мусаффолигини таъминлашдек хайрли тадбирларда жамоат ташкилоти бўлмиш касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан шаҳардаги “Мирсаид Барака” маҳалласи ҳудудидан ўтаётган “Сиёбча” канали атрофини тартибга келтиришда кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Хайрли тадбирда Касаба уюшмалари, Ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорликда 4 та хонадон атрофи тартибга келтирилди.

Ҳудуддаги яроқсиз симёғочларлар шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан олиб ташланди, 4 метр узунликдаги девор бузулиб, чиқиндилардан тозаланди, канал ёқаси бўйлаб битон девор қилинди, газ трубалар тартибга келтирилди, кераксиз темир панжаралари олиб ташланиб, канал ёқасидаги хар-хил дарахтларни кесиш бўйича вилоят Экология бошқармаси мутахассисилари ва маҳалла раиси келишган ҳолда бажарилмоқда.

Маҳалламизда амалга оширилган кенг микёсли бунёдкорликдан беҳад мамнунмиз- дейди Сиёбча маҳалласидаги 3 манзилда яшовчи Қаххор Холиқов. – Кенг миқёсли ободончилик юмушлари ташкил этган вилоят ҳокимлигига ва вилоят касаба уюшмаларидан беҳад миннатдормиз. Бу каби ҳайрли ишлар давом эттирилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email