МУҲОФАЗА КАФОЛАТИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси аппарати меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича меҳнат техник инспектори У.Каримов, меҳнат ҳуқуқ инспектори У.Ганиев, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ж.Очилов, Самарқанд вилояти касаба уюшмалари бирлашмаси кенгашининг Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими З.Маматқуловлар томонидан жорий йил 21 январь куни Самарқанд шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа спорт мактабининг мажлислар залида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожатномаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва шунга доир бошка ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлардаги янгиликлар, иш берувчилар томонидан ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва касб касалликларига чалиниши олдини олиш, жамоа шартнома муҳакомаси ва бажарилишига қаратилган семинар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Тайлоқ, Ургут, Пастдарғом, Жомбой, Булунғур туманларида фаолият юритаётган бошланғич ташкилотларининг раҳбар ўринбосарлари, ҳисобчилар, меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассислари, касаба уюшмаси қўмитаси раислари иштирок этишди.
Маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожатномаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, Меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари, Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими, Меҳнатни муҳофаза қилишга доир ходимларни ўқитиш ва билимларни текшириш, Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўриқномаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш санитарияси, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарни жароҳатлаш хавфлилиги бўйича шаҳодатдан ўтказиш тартиби, аттестация натижасида ходимларга бўлган имтиёзлар ва кафолатлар белгиланиши, ишлаб чиқаришдаги шаҳсий ҳимоя воситалари, биринчи врачдан олдин ёрдам кўрсатиш, ёнғин ҳавфсизлиги, электр хавфсизлиги, ходимлар ишга қабул қилинганда дастлабки, иш давомида вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш иш берувчи маблағи ҳисобидан ўтказилиши, бунда ходимлар чиқимдор булмаслиги, 2020 йил якуни бўйича жамоа шартномаси бажарилиши, жамоа шартномада меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ва иловаларини шакллантириш борасида касаба уюшмалари томонидан доимий равишда жамоатчилик назоратини олиб бориш лозимлиги юзасидан иштирокчиларга батафсил тушунчалар берилди.

Жараён ўзаро фикр-мулоҳазалар, савол-жавобларга бой тарзда ўтди.

Усмон Каримов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти бўйича
меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email