
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони 8-банди ижросини таъминлаш борасида жойларда жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.
Иш берувчилар томонидан тиббий кўриклар юқумли ва паразитар касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишига йўл қўймаслик, шунингдек касб касалликлари, заҳарланишлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, ходимларни тегишли равишда меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва иш давомида вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши, тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассаса ёки ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши юзасидан Самарқанд Давлат Универстити, Самарқанд Давлат чет тиллари институти, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, СамМИ 1-Клиникасида жамаотчилик назорати олиб борилди.
Мониторинг жараёнларида ташкилотларнинг тегишлича масъул шахсларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 214-моддаси, Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни 24-моддаси, Адлия вазирлигида 2012 йил 29 августда 2387-сон билан рўйхатга олинган, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, иш берувчи ва ходим ўртасида меҳнат шартномаси тузиш вақтида дастлабки тарзда ва иш давомида вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари билан тўзилган шартнома асосида, ходимлар чиқимдор булмаган ҳолда тиббий кўрикдан ўтказилиши юзасидан тавсиялар берилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Ходимларни тиббий кўрикдан белгиланган муддат ва тартибда ўтказилиб борилиши юзасидан иш берувчиларга 9 та банддан иборат 3 та бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар берилди.
Усмон Каримов
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
меҳнат инспекциясининг Самарқанд вилояти
бўйича меҳнат техник инспектори
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: