
Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман бўлинмаси кенгаши тизимидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида 2020-2022 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2020 йилдаги ижроси муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман бўлинмаси кенгаши раиси А.Нарзуллаев очди ва жамоа шартномасининг тузилиши ҳамда унинг моҳияти ҳақида тўхталди. Йиғилиш кун тартибида Жамоа шартномасининг 2020 йилдаги ижроси, киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар масалалари кўриб чиқилди.
Мактаб директори З.Юсвпова ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти қўмитаси раиси Х.Алиддиновларнинг хисоботлари тингланди. Жамоа шартномаси ижроси муҳокамаси юзасидан далолатнома ўқиб эшиттирилди.Йиғилиш савол-жавобларга бой, музокаралар тарзида бўлиб ўтди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: