“Саёҳат – зиёрат –саломатлик”

30 октябрь куни 11-ноябрь-Касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши, вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорликда журналистлар, блогерлар ва ахборот хизмати ходимлари иштирокида “Саёҳат – зиёрат – саломатлик” шиори остида Самарқанд шаҳри бўйлаб юриш марафонини бўлиб ўтди.

Юриш марафони Улуғбек расадхонасидан бошланиб, Хўжа Дониёр зиёратгоҳи, Самарқанд шаҳар тарихи “Афросиёб” музейи, Ҳазрати Хизр мажмуаси, Бибихоним жоме масжиди, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси йўналиши бўйлаб ҳаракатланди.

Тадбир юқори кўтарингки кайфиятда ўтди. “Саёҳат – зиёрат – саломатлик” марафонида фаол иштирок этган касбдошларимизга касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари берилди.

Феруз Раззақов

Print Friendly, PDF & Email