11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни”

«Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари»

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Пайариқ туман кенгаши томонидан 44- умумий ўрта таълим мактабида11 ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан «Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари» мавзусида мактаб жамоаси билан тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари Республика кенгаши Самарқанд вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Рахимов И.С,туман бўлинмаси кенгаши раиси Нарзуллаев А.Ў. қатнашдилар.А.Нарзуллаев тадбирни очиб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII ҚурултойигаЎзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг табриги ва Қурултойда қабул қилинган Мурожаат ҳақида тўхталиб,энг қувонарлиси 11 ноябрни “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” деб белгилаш ҳақида 2020 йил 24 ноябрь куни 03/20/648/1533 сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб,мазкур Қонун билан касаба уюшма аъзоларини таништирди.

Шундан сўнг Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Рахимов И.С. касаба уюшма аъзоларини байрам билан табриклади ва “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танловининг вилоят босқичи ғолиби,Республика танловида номинация бўйича ғолиб бўлган 44-умумтаълим мактаби бошланғич ташкилотига Ташаккурнома ҳамда Республика кенгаши совғаси “Samsung 32” телевизорини топширди.

Тадбирда ушбу таълим муассасасида кўп йиллар ишлаган бугунги “Шухрат” медали сохиби Амруллаев Абдулҳақ, тажрибали ўқитувчи Қосимова Соҳибаларга эсталик совғалари топширилди.

А.Нарзуллаев,Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
туман бўлинмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email