11-НОЯБРЬ – «КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ

Иштихон туман 21-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Иштихон туман бўлинмаси кенгаши томонидан 11-НОЯБРЬ – КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман хокими Ш. Х. Негматов ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И. С. Рахимовлар иштирок этишди.

Тадбирда туман хокими Ш. Х. Негматов касаба уюшма аъзоларини байрам билан табриклади. Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси И. С. Рахимов сўзга чиқиб юртбошимиз томонидан 11-ноябр » Касаба уюшмалари куни» туғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигини таништириб ўтди.

Тадбирда тармоқ тассаруфида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ касаба уюшма фаолларига, фахрийларга ҳамда ҳамкор ташкилот рахбарларига туман бўлинма кенгаши томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.

Бундан ташқари тадбир давомида 6 нафар халқ таълими бўлимига қарашли мактабларда ишловчи ходимларга ПФ-6108 фармонга асосан бепул йулланмалар берилди.

Print Friendly, PDF & Email