МУНОСИБ МЕҲНАТ ШАРОИТИДА ИШЛАШ ҲАР БИР ХОДИМНИНГ ҲУҚУҚИДИР!

“Самарқанд сув таъминот” МЧЖнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандиси Ж.Эркинов билан биргаликда Булунғур, Жомбой, Пайариқ, Оқдарё туман филиалларида меҳнатни муҳофаза қилиш аҳволи юзасидан жамоатчилик назорати ўтказилди.

Ўрганилган филиалларга меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасини тизимли ташкил этиш борасида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни ва қонун ости ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг электрон шакли берилди.

Сув иншоати, артизан қудуқларини режалаштирилган профилактик кўрикдан ўтказиш, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари белгиланган муддат ва тартибда кўрикдан ўтказилиб борилиши, носоз транспорт воситалридан фойдаланмаслик, автотранспорт воситаларини ишдан сунг махсус белгиланган гаражда сақланиши, мавжуд элект асбоб-ускуналар, дастгохларни навбатдаги ерга улаш хавфсизлиги кўригидан ўтказилиши, ходимлар вақтида кириш, иш жойида биринчи марта, қайтадан хавфсизлик техникаси йўриғидан ўтказилиши ва ўқитилиши, ходимлар тиббий кўрикдан чиқимдор булмаган ҳолда иш берувчи томонидан ўтказиш, ходимлар учун ювиниш-ечиниш хоналари билан таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, дам олиш хоналарини ташкил этиш ва шу кабилар бўйича жойларда ходимларга тавсиялар берилди.

Жойларда ишчи ва хизматчи ходимлар билан учрашиб, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ишларни тизимли ташкил этиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Усмон Каримов
ЎзКУФнинг Самарқанд вилоят кенгаши
меҳнат техник инспектори

Print Friendly, PDF & Email