“ОБОД ҚИШЛОҚ”-ЖАМОАТ НАЗОРАТИДА

Президентимизнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида “обод қишлоқ” дастури ижросини таъминлашга муҳим эътибор қаратиш лозимлиги тўғрисидаги топшириғи, вилоят ҳокими қарорида жамоат ташкилотлари жумладан, касаба уюшмалари зиммасига ҳам алоҳида масъулиятли вазифалар юклатилган.
Айни чоғда вилоятнинг энг чекка ҳудуларидан бири бўлган Қўшработ туманининг Жўш қишлоғида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Аҳолининг ижтимоий – иқтисодий ҳамда ҳаётий муаммолари махсус гуруҳлар томонидан ўрганилимоқда. Хусусан “Тоз”, “Қўштамғали”, “Чиноқ” маҳаллаларида таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ифтихор Рахимов, Давлат ва жамоат ташкилотлари касаба уюшмаси республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Ғолиб Рустамов бошчилигидаги тармоқ касаба уюшмаларидан иборат ишчи гуруҳи фаолият олиб бормоқда.
Қўшработ тумани хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят касаба уюшмалари вакиллари шу вақтгача юқоридаги маҳаллаларда истиқомат қилаётган 1409 нафар хонадоннинг 700 дан ортиғида истиқомат қилаётган аҳоли билан мулоқот ўтказди. Фуқароларнинг уй-жойга мухтожлиги, мактабгача таълим муассасига бўлган талаблари, ишсизлик муаммоси, суюлтирилган газ баллонга мухтожлиги, тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёжи, фуқаролик паспортини алмаштириш, туғилганлик гувоҳномаси олиш, никоҳ гувохномаларини олиш, пенсия таъминоти, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга доир 130 га яқин туман маҳалий бошқарувига таълуқли муаммолар аниқланди. Кўтарилган масалалар ечимига доир муддат белгиланиб, ижроси ишчи гуруҳи томонидан назоратга олинган.
Қишлоқ ва маҳаллалардаги баъзи муаммолар тегишлилик даражасига қараб вилоят ва республика идораларига тақдим этиш учун шакллантирилмоқда.
Ҳудуддаги аҳолининг ижтимоий муаммоларни ўрганиш ишчи гуруҳи томонидан изчил давом эттирилмоқда.

И.Рахимов

Print Friendly, PDF & Email