Самарқанд шаҳрида 8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан зиёрат саёхати ташкил этилди

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки ҳаёт гўзал. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳода тасаввур этиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 7-февралдаги “Ички туризимни ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 4 март куни Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил” дастури асосида, 8-март “Халқаро хотин-қизлар” куни муносабати билан вилоятдаги турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 675 нафар хотин қизлар иштирокида Самарқанд шаҳри бўйлаб оналаримиз-опаларимизни тарихий обидаларга зиёрат саёхати ташкил этилди.
Куннинг иккинчи ярмида эса ташриф буюрган азиз ва муқаддас аёллар учун “Муқаддас аёл номли” тадбир бўлиб ўтди. Ушбу саёхат ҳамда тадбирни ташкил қилинишида кўзланган мақсад аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-аҳтиромларимизни намойиш этиш ҳисобланади.

О.Хазратқулов

Print Friendly, PDF & Email