
Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизматга жалб этилган ҳар бир юрт ўғлони кўксида ўзгача ғурур-ифтихор бор. Самарқанддан қуролли кучлар сафига ўз бурчини ўташга жўнаб кетишга отланган йигитлар билан учрашувда ана шу туйғуни пайқаш қийин бўлмади.
Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пункитида бўлғуси аскарларни кузатишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, ота-оналар иштирок этишди.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга йўл олган йигитларни кузатишга бағишланган тадбирда касаба уюшма вакиллари ҳам фаол иштирок этаётир, – дейди Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Акбар Абдусаидов. – 196 нафар ҳарбийга йўл олган йигитларга шахсий гигиена воситалари жамламасини туфҳа этдик. Жамоат ташкилоти томонидан бу йил вилоят бўйича хизматга отланган қарайиб 2,5 минг нафарга яқин аскарларнинг барчасига ана шундай совға ҳозирлаб қўйилган.
Тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, ёшлар кенгашларнинг ҳам хизматда асқотадиган туфҳалари топширилди.
Ватанга камарбаста бўлиш, унинг корига яраш ҳар бир ўғил бола орзуси, – дейди Каттақўрғон туман Мойбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги Минговул қишлоғидан ҳарбий хизматга отланган Бобоёр Холматов.- Бундай шарафга эришишнинг ўзи бир катта бахт эканлигини ҳис этиб турибман.
Новқирон йигитлар сафида, қомат кериб турган ўғлимни кўриб кўнглим тоғдек кўтарилди, – дейди Пастдарғомлик Гулсанам Эргашева. – Юрагимда, юртимизга тилга тушадиган бир хизмат қила олмадим, деган ўкинч энди бўлмайди. Шундай ўғилни ўстирганим, эл-юрт хизматига шайлаганимнинг ўзини, бир онанинг хизмати деб қабул қилсалар бўлди.
Саф тортган йигитларнинг илк гуруҳи майдонда шахтам одимлаб ўз ҳарбий қимларига йўл олишди.
Ф.Раззақов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: