
Самарқанд шаҳридаги Спорт ўйин турлари ва енгил атлетика ихтисослаштирилган болалар ўсмирлар спорт мактаби ҳамда Сиёб тиббиёт коллежи спорт мажмуаларида “Аънанавий вилоят аёллар спартакиада”си бўлиб ўтди. Унда турли соҳада меҳнат қилаётган 224 нафар хотин-қизлар, спортнинг етти тури бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Спартакиаданинг тантанали очилиш маросимида сўз олган, Самарқанд вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Сухроб Рафиков, вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимовалар соғлом ҳаёт тарзи асоси бўлмиш спортнинг, кундалик, оилавий ҳаётдаги ўрни хусусида сўз юритди.

Қуръадан, сўнг ҳудудлардан ташриф буюрган жамоалар қизғин баҳсга киришдилар. Сиёб тиббиёт коллежи спорт мажмуасида спортнинг валебол тури бўйича бўлиб ўтган беллашувлар кескин, муросасиз кечди. Унда иштирок этган жамоалар бу борада ўз маҳоратини намойиш этиб мухлислар эътиборига сазовар бўлди. Баҳслар мобайнида барча валейболчи хотин-қизлар бўш вақтларини спортга бағишлаётганликлари яққол сезилиб турди. Рақибларни бирма бир таслим қилган Пайариқ туман 88 мактаб валеболчилари мусобақанинг энг юқори поғанасини забт этди.
Стрибтол мусобақасида эса Каттақўрғон шаҳаридаги 8-12 мактаблар жамоалари барчадан устун келишди. Шахматда Тойлоқ туманидаги 34 мактаб ўқитувчиси Фарида Хурсанова барча рақибларини доғда қолдирди. Шашка бўйича энг юқори маррани Булунғур туманидаги 54 мактаб ўқитувчиси Гуласал Мусаева эгаллади. Спортнинг Дартис тури бўйича энг кўп очко жамғарган Нарпай туман БЎСМ ходими Муҳаббат Худойбердиева ғолиб бўлди. Яна бир Нарпайлик, 21 мактаб ўқитувчиси Мавжуда Халилова узунликка сакрашни қойиллатиб, мутлоқ ғолибга айланди.
-Бизнинг туманимизда спортнинг оммавийлигига бўлган эътибор йилдан йилга яхшиланиб бормоқда, – дейди Пайариқлик ўқитувчи Гули Аминова. – Ҳозирги кунда нафақат меҳнат жамоалари ёхуд мактаб балки маҳаллаларда ҳам спортнинг бир қатор турлари билан шуғуланувчилар кўпайди. Аксарят қишлоқларда яшовчи уй бекалари ҳам эрталабки югириш машқларида иштирок этиб келишмоқда. Касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган мусобақада ҳам туманимиз вакиллари муносиб иштирок этишди.

Аёллар спартакиадасининг энг фаол иштирокчилари, таълим тизимида меҳнат қилаётган аёллар эканлигини эътироф этиш даркор. Барча совринли ўринларнинг улар томонидан эгаллаганлиги ҳам соҳада спортга бўлган эътибордан далолат. Бу барча тизимларга ибрат бўлиши керак, деб ўйлаймиз.
Мусобақа натижаларига кўра ғолиблар спартакиаданинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ғолиб ва пешқадамлар касаба уюшмалари томонидан тақдирланди.
Б.Турабов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: