
Мамлакатимиз тарихий масканлари, меъморий атиқалар жойлашуви бўйича дунёдаги етакчи ўнта мамлакат қаторига киради. Бугунги кунда ҳудудларимизда 7 мингдан ортиқ тарихий ёдгорлик мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тошкент, Қўқон, Термиз каби кўҳна ва навқирон шаҳарларимизни кўришга ошиқаётганлар сони йилдан-йилга кўпаяётгани бежиз эмас.
Мана, икки йилдирки ички туризмни ривожлантириш дастури орқали аҳолига юрт манзараларидан баҳраманд бўлиш имкони кенгайди. Айниқса, байрамларда яратилган қўшимча дам олиш кунлари бу имкониятни янада ошираётир. Бу имкониятдан Самарқанд вилояти меҳнаткашлари ҳам унимли фойдаланиб келмоқда.
Яқинда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан бошланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” дастури доирасида касаба уюшмалари тизимида ишловчи ходимлар ва касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши вакилларининг Хорамз вилоятига саёҳати ташкил этилди. Саёҳатчилар Хива шаҳридаги маданий меърос объектларини зиёрат қилиш иконияти яратиб берилди. Шунингдек. Урганч шаҳридаги ўзгаришлар ни кўздан кечиришди.
Уч кунлик саёҳат мазмунли ўтди.
Ф.Раззақов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: